Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди
Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Мосес Каваалууко Кизиге Тошкентга келди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига Уганданинг муваффақиятли раислигини олқишлашини билдирди.
“Уганданинг 2027—2029 йилларда Ҳаракатга бўлажак раислигимизни қўллаб-қувватлашини қадрлаймиз. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар йўлга қўйилиши мамлакатларимизнинг манфаатли ва истиқболли ҳамкорлиги учун мустаҳкам замин яратади. Тадбиркорларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, фойдаланилмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш ва бошқа масалалар ҳам кун тартибимиздан ўрин олди”, деб ёзади Бахтиёр Саидов.
18 январ куни Кампала шаҳрида Ўзбекистон ва Уганда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланган эди. Уганда Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни ўрнатган 145-мамлакат бўлганди.
Мавзуга оид
08:10 / 10.10.2024
ТИВ раҳбари Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
14:32 / 14.09.2024
Уругвайнинг янги элчиси ТИВда аккредитациядан ўтди
13:29 / 14.09.2024