ЖАР Исроилга қарши геноцид бўйича ишни охиригача етказишга қарор қилди
Жанубий Африка бир қатор давлатлар босимига қарамай чекинмоқчи эмас ва ишни охиригача олиб боради — Зане Дангор.
Шимолий ярим шарнинг бир қатор давлатлари Жанубий Африка Республикасига босим ўтказиб, Исроилга қарши халқаро судга геноцид айблови билан қўйилган даъвони қайтариб олишга ундамоқда. Бироқ, Жанубий Африка чекиниш ниятида эмас ва бу масалани охиригача олиб боради.
Бу ҳақда Жанубий Африка халқаро алоқалар ва ҳамкорлик бошқармаси бош директори Зане Дангор «Анадолу» агентлигига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Жанубий Африка томони янги апелляцияни тайёрлашни деярли якунлаган, бу суд жараёнини тезлаштиради ва уни 28 октябр куни БМТ судига тақдим этади.
Дангор, ваколатли адвокатлар жамоаси ҳам жиддий фактлар устида ишлаётгани, ҳам Исроилнинг геноцидда исботлашга уринаётганига эътибор қаратди. «Биз Исроил армияси жойларда геноцид ниятини қандай намоён этганини кўрсатиш учун ҳуқуқий далиллар ишлаб чиқдик», деди Жанубий Африка вакили.
Дангорнинг тушунтиришича, 28 октябр куни Ҳаагадаги судга тақдим этиладиган мурожаат матни 20 дан ортиқ бобдан иборат.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
17:37 / 21.11.2024
Халқаро жиноят суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берди
10:31 / 21.11.2024