Марбург вируси Руандада асосан тиббиёт ходимларида аниқланмоқда — ЖССТ
Мамлакатда 27 сентябрдан бери 62 кишида касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг 15 нафари вафот этган, қолганлар соғайиб кетган.

Фото: Комсомольская Правда / Global Look Press
Руандада Марбург вирусига чалинганларнинг 80 фоизини касаллар билан алоқада бўлган тиббиёт ходимлари ташкил этмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳисоботида сўз боради.
Ҳисоботга кўра, мамлакатда 27 сентябрдан бери 62 кишида касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг 15 нафари вафот этган, қолганлар соғайиб кетган. Шу билан бирга, касалликка чалинганларнинг 80 фоиздан ортиғини мамлакат пойтахти Кигалидаги иккита шифохонанинг тиббиёт ходимлари ташкил этган.
ЖССТ ҳамон Марбург вирусининг Руандада тарқалиш хавфини «жуда юқори» деб баҳоламоқда, аммо глобал хатар даражаси пастлигича қоляпти.
ЖССТ қўллаб-қувватлови остида Руандада Марбург вируси натижасида юзага келган касалликка қарши дори воситаларининг биринчи клиник синовлари бошланган.
Аввалроқ Руанда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат ҳудудидаги 30 та тумандан еттитасида касаллик ҳолатлари аниқлангандан сўнг мамлакатда ушбу касаллик илк бор авж олганини тасдиқлаганди.
Марбург вируси геморрагик иситмани келтириб чиқаради, бу касалликдан ўлим даражаси 88 фоизгача етиши мумкин. Вирус тўғридан тўғри алоқа натижасида юқади. Касаллик белгилари орасида юқори тана ҳарорати, кучли бош оғриғи ва ҳолсизлик, шунингдек ич кетиши, қорин оғриғи ва кўнгил айниши кузатилади.
Марбург вируси Эбола вируси билан бир оилага мансуб. Касаллик ўз номини 1967 йилда Германиянинг Марбург шаҳрида юз берган эпидемия туфайли олган. Ўшанда Германиянинг Франкфурт, Сербиянинг Белград шаҳрида ҳам касалланиш ҳолатлари қайд этилган.
Европада касалликнинг тарқалиши Угандадан лаборатория тадқиқотлари учун келтирилган Африка яшил маймунлари туфайли бошланган. Лаборатория ходимлари маймунларни ёриб кўриш пайтида уни юқтириб олган.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Бу йилги май ойи Ўзбекистон метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиғи бўлди — «Ўзгидромет»
Ўзбекистон | 19:19
-
Ҳиндистонда ҳаракатдаги поезддан тушиб кетган 6 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 19:08
-
Россияда украинлар ҳужуми оқибатлари акс этган кадрларни эълон қилганлик учун жарима ёзилмоқда
Жаҳон | 19:01
Мавзуга оид

22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади

17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади

08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори

14:54 / 30.03.2025