Ўзбекистонда 9 ойда қарийб 300 минг дона енгил автомобил ишлаб чиқарилди
Энг кўп Cobalt – 117 705 дона, энг кам Lada – 6 дона ишлаб чиқарилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 297 044 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган.
Мамлакат автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида тайёрланган енгил автомобиллар сони қуйидагича бўлган:
— “Cobalt” – 117 705 дона
— “Damas” – 70 030 дона
— "Tracker" – 31 197 дона
— “Onix” – 24 753 дона
— “KIA” – 14 214 дона
— “Lacetti-Gentra” – 12 837 дона
— “Chery” – 5 619 дона
— “Haval” – 1 803 дона
— “Lada” – 6 дона
— Махсус енгил автомобиллар – 18 880 дона.
Аввалроқ, 2024 йилнинг 8 ойи мобайнида Ўзбекистонда 260 минг донадан ошиқроқ автомобил тайёрлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:00 / 18.10.2024
Ўзбекистонда гибрид автомобиллар импорти ошди
08:00 / 15.10.2024
Тошкентда ўзгаларнинг автомобилларини олиб қочган шахслар ушланди
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
12:36 / 13.10.2024