Тбилисида Европа тарафдорлари митингида ўн минглаб кишилар қатнашди
Тбилисидаги Озодлик майдонида 26 октябр куни бўлиб ўтадиган Гуржистон парламент сайловлари олдидан Европа тарафдорларининг митинги бўлиб ўтмоқда.

Фото: Михаил Егиков / ТАСС
Ўн минглаб гуржилар 26 октябр куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан Европа тарафдорлари намойишида иштирок этди. Бу ҳақда 20 октябр, якшанба куни AFP хабар берди.
Тбилисининг марказий Озодлик майдонида намойишчилар Европа Иттифоқи ва Гуржистон байроқларини кўтариб олди, баъзилари «Гуржистон Европа Иттифоқини танлайди» деган баннерларни ушлаб туришган.
Аввалроқ, Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили ҳам акцияга қўшилиш ниятида эканлигини маълум қилган эди: «Ишончим комилки, эртага сизлар кўп бўласизлар ва эртага сизлар билан бирга бўламан».
Митинг Гуржистоннинг бир қанча нодавлат ташкилотлари, жумладан, «Гуржистон Европа орбитаси» ва «Менинг овозим Европа Иттифоқи учун» коалицияси ташаббуси билан ўтказилди.
Сайловларда асосий кураш ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси ва Европа Иттифоқи билан яқинлашишни ҳимоя қилувчи бир қанча мухолифат партиялари ва блоклари ўртасида бўлиши кутилмоқда.
Ижтимоий сўровларга кўра, «Гуржистон орзуси» 30 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олади, жами 50-55 фоиз сайловчилар эса мухолифат кучлари учун овоз беришга тайёр.
ЕИнинг уч давлати Гуржистонда адолатли сайловлар ўтказишга чақирди
Германия, Франция ва Полшанинг Европа ишлари бўйича вазирлари қўшма мактубда Гуржистонда «эркин ва адолатли сайловлар» ўтказилишига чақирди. Бу ҳақда 15 октябр куни ҳужжат матнини қўлга киритган AFP агентлиги хабар берди.
AFP агентлигининг ёзишича, уч давлат вакиллари Гуржистон расмийларига мурожаат қилган. Уларнинг фикрича, гуржи халқининг ўз мамлакатини Европа Иттифоқига яқинлаштириш истагини ҳурмат қилиш керак. Шу билан бирга, Европа ишлари бўйича вазирлар Тбилисининг Европа келажаги ҳақида қайғуришини билдириб, Гуржистон аҳолисини парламент сайловларида овоз беришда иштирок этишга чақиришди.
2023 йил декабридан Гуржистон Европа Иттифоқига расмий номзод мақомига эга. Бироқ, мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан кейин уни блокка қабул қилиш жараёни тўхтатилди. Германия, Франция ва Полша вазирлари ўз мактубида мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши фақат жорий ички сиёсий қарорлар туфайли тўхтатилганини ва бунинг учун эшиклар «очиқ бўлиб қолиши»ни таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Дортмунд"га жавобсиз тўртта гол урди, "ПСЖ" "Астон Вилла" устидан ишончли ғалабага эришди
Спорт | 02:04
-
Зеленский Россия хитойликларни урушга TikTok орқали ёллаётганини маълум қилди
Жаҳон | 00:52
-
Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Саудия Арабистони устидан йирик ғалабага эришди
Спорт | 00:22
-
Эстония президенти Россия ва Беларус фуқароларининг маҳаллий сайловларда овоз беришини тақиқловчи қонунни тасдиқлади
Жаҳон | 23:52 / 09.04.2025
Мавзуга оид

00:40 / 03.02.2025
Гуржистонда намойишга чиққан ўнлаб мухолифат вакиллари ҳибсга олинди

13:06 / 30.12.2024
Тбилисида янги президент инаугурациясидан кейин намойишлар

07:51 / 07.12.2024
Тбилисида махсус кучлар намойишчиларни сув пуркагичлар билан тарқатиб юборди

07:51 / 30.11.2024