Ливан Исроил ҳужумлари туфайли аҳоли кўчиши инқирозига дуч келмоқда
Тўхтовсиз ўққа тутилиш мамлакатга етказилаётган инсонпарварлик ёрдамига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Ливанда давом этаётган Исроил ҳужумлари туфайли инсонпарварлик ёрдами ва тиббий хизматлар билан боғлиқ вазият кундан-кунга ёмонлашмоқда ва мамлакат кенг кўламли аҳоли кўчиши инқирозига дуч келмоқда.
Бу ҳақда Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси (IFRC) Ливандаги вакили Лотте Рупперт «Анадолу»га маълум қилди.
У ўтган ойдан бери Ливанга ҳужумлар сони ортганига эътибор қаратди. «Мамлакатдаги вазият ҳақиқатан ҳам ёмонлашди. 2 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, 10 мингдан ортиқ одам яраланди. Улар орасида оддий фуқаролар, тиббиёт ходимлари ва болалар ҳам бор. Шу муносабат билан биз зўравонликнинг бу ортишидан жуда хавотирдамиз», — деди Рупперт.
Ливан ҳукумати маълумотларига кўра, Исроилнинг ўққа тутиши сабабли мамлакатда 1 миллиондан ортиқ одам кўчирилди, уларнинг учдан бир қисми болалар.
Кўпчилик ҳанузгача хавфсиз маҳалла қидирмоқда ёки қўшнилари ёки қариндошлари билан яшашга мажбур, деди IFRC вакили.