Жамият | 21:32 / 22.10.2024
6251
1 дақиқада ўқилади

Қўшработдаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратурага кўра, 4 кишининг ўлимига сабаб бўлган хонадондаги портлаш юзасидан туман газ таъминоти бўлими мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилган. Улар мансабга совуққонлик билан қараш ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузишда айбланмоқда.

Фото: Kun.uz

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида содир бўлган портлаш юзасидан туман газ таъминоти бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш) ва 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Қўшработ тумани Мустақиллик маҳалласида, икки қаватли уйнинг 2-қаватидаги хонадонлардан бирида портлаш содир бўлгани хабар қилинганди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бунга хонадонда газ тўпланиб қолгани сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида бир оиланинг 4 аъзоси – эр-хотин ва уларнинг икки фарзанди вафот этган.

Мавзуга оид