Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда гранит заводи ишга тушди
Қўшработ туманида йиллик қуввати 2,2 миллион квадрат метр бўлган гранит маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи янги завод фойдаланишга топширилди. Хорижий корхона амалга ошираётган лойиҳанинг умумий қиймати 127,4 миллиард сўмни ташкил этади.
Самарқанднинг Қўшработ туманида гранит тошларни қайта ишлашга қаратилган 127,4 миллиард сўмлик лойиҳа фойдаланишга топширилди.
Инвестициялар вазирлиги хабарига кўра, инвестор – “Ba Da Stone” хорижий корхонаси бўлиб, у лойиҳани тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирган.
Завод йилига 2,2 миллион квадрат метр гранит маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Янги очилган иш ўринлари сони – 500 та.
“Ba Da Stone” МЧЖ 2024 йил 12 июлда Қўшработ туманида ташкил этилган. Таъсисчилари – Wang Chunlin (66,67 фоиз, у корхона раҳбари ҳам ҳисобланади) ва Huang Xiongzong (33,33 фоиз).
Компания туманнинг “Чиммас” МФЙ ҳудудидан 10 гектар ер майдонини аукцион орқали ижарага олган ва лойиҳа шу ерда амалга оширилган.
“Мазкур лойиҳа Қўшработ туманида йирик саноат қувватларини ривожлантириш, аҳолига иш ўринлари яратиш ва маҳаллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади”, – дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
15:54 / 25.05.2026
«HUMO VIZA» маркази раҳбари ва иш бошқарувчиси қамоққа олинди
11:20 / 25.05.2026
Мақсад пулни айлантириш(ми?) – самарқандча "хорижда иш" схемасидан одамлар жабрланмоқда
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:45 / 14.05.2026