Қўшработда икки қаватли уй портлади. Бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган
Ҳодиса бугун эрта тонгда Қўшработ туманининг Мустақиллик маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг хонадонларидан бирида содир бўлган. Оқибатда эр-хотин ва уларнинг ўғли ва қизи вафот этган. Портлашга газ сабаб бўлгани айтилмоқда. Қўшниларга кўра, портлашдан сўнг хонадонда ёнғин ҳам келиб чиққан.
Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида кўнгилсиз ҳодиса юз берди: газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 аъзоси вафот этди. Kun.uz мухбири воқеа жойида бўлиб, қўшнилар билан суҳбатлашди.
Ҳодиса бугун соат 6:30лар атрофида туман марказидаги Мустақиллик маҳалласида, икки қаватли уйнинг 2-қаватидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, портлашга хонадонда газ тўпланиб қолиши ва хонадон эгаси буни билмаган ҳолда чироқни ёқиши сабаб бўлган.
Портлаш оқибатида Р.С., М.С. ҳамда уларнинг фарзандлари Ф.Х. ва Д.Х. воқеа жойида вафот этган.
“Соат 6:15ларда ўғлимни уйғотдим, мактабга кетиши керак эди. Соат 6:20ларда ўғлим портлаш овозини эшитган. Югуриб ташқарига чиқдик. Қарасак, уй ёнаётган экан. Портлаш зилзиладай бўлган, ўғлим қўрқиб қолган.
Ҳали тонг отмаганди, ғира-шира қоронғу эди. Ҳеч ким ёрдам беролмади. Қўшнимнинг турмуш ўртоғи Рустам ака кеча газ келдими, келин, деб сўраганди. Йўқ дегандим. Бугун эрталаб энди у кишининг ўзи йўқ. Битта оила йўқ бўлиб кетяпти, унақа ўлимга лойиқ эмасди булар”, дейди ҳалок бўлган оила қўшниси.
Яна бир қўшни эса тонгда кучли портлашни эшитганини, ташқарига чиқиб, кучли ёнғин бўлаётганини кўрганини маълум қилди. Унга кўра, ҳеч қандай ёрдам беришнинг имкони бўлмаган.
“Фарзандлари катта эди. Ўғли шу йил талаба бўлганди, контракт асосида ўқишга кирганди. Дўстининг тўйи сабаб у ҳам уйига келган экан кеча”, дейди у.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳозирча ҳолат юзасидан муносабат билдирмади. Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати билан эса боғланишнинг имкони бўлмади.
Бош прокуратура матбот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралияда юзлаб коалалар вертолётдан туриб ўққа тутилди
Жаҳон | 01:16
-
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
Жаҳон | 00:31
-
Кашмирда сайёҳларни ўққа тутган террорчилар ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилинди
Жаҳон | 23:43 / 23.04.2025
-
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши
Жаҳон | 23:20 / 23.04.2025
Мавзуга оид

13:48 / 23.04.2025
Владимир областидаги ҳарбий базада портлаш. Асосий маълумотлар

12:53 / 17.04.2025
Хитой Россиянинг яна бир лойиҳасини рад этди

11:18 / 17.04.2025
5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган металл эритиш цехи аниқланди

11:00 / 15.04.2025