Жаҳон | 15:10 / 24.10.2024
1503
2 дақиқада ўқилади

Германия ва Британия мудофаа шартномасини имзолади

Берлин ва Лондон ўртасидаги мудофаа шартномаси узоқ масофага учувчи янги қуролларни ишлаб чиқиш, Британияда Rheinmetall томонидан танклар ишлаб чиқариш, шунингдек, НАТОнинг шарқий чегарасида қўшма машғулотларни ўз ичига олади.

Фото: Jordan Pettitt/AP/picture alliance

Германия ва Буюк Британия мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришди. Лондонга илк расмий ташриф билан келган Германия мудофаа вазири Борис Писториус ва унинг британиялик ҳамкасби Жон Хили ҳужжатни 23 октябр, чоршанба куни имзолади.

Trinity House Agreement келишуви, биринчи навбатда, «Европада катта хавфсизликка» хизмат қилади ҳамда Лондон ва Берлинга Россия томонидан олиб борилаётган «ажралиш ва вайрон қилиш» сиёсатига қарши бирлашишга имкон беради. Бу ҳақда Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари келишув имзоланганидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. «Биз бошқача нарсани таклиф қиламиз: бирдамлик ва ишонч», — дея қўшимча қилди немис вазири.

Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили келишувни «муҳим нуқта» деб атади. Унинг сўзларига кўра, ушбу келишув саноат ва Германия қуролли кучлари – Бундесвер билан «илгари эришиб бўлмаган миқёсда» ҳамкорлик қилишни назарда тутади.

Ҳаво, қуруқлик, денгиз ва кибернетикада қўшма лойиҳалар

Dpa агентлигининг хабар беришича, Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Борис Писториус ва унинг британиялик ҳамкасби Жон Хили ҳужжатни 23 октябрдаёқ имзолаши мумкин.

«Ҳаво, қуруқлик, денгиз ва кибернетикадаги лойиҳалар орқали биз биргаликда мудофаа салоҳиятимизни оширамиз ва шу орқали НАТОнинг Европа томонини мустаҳкамлаймиз», деди Писториус. Украинадаги уруш «Европа хавфсизлигини оддий қабул қилмаслигимиз кераклигини» кўрсатди», дея қўшимча қилди у.

Ҳужжат Лондон ва Берлиннинг алянс шарқий қанотида машғулотлар ўтказиш қобилиятини кучайтириши, Россиянинг Украинадаги уруши муносабати билан тийиб туриш имкониятларини ошириши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид