Жаҳон | 14:50 / 25.10.2024
3378
1 дақиқада ўқилади

Сеулдаги президент мажмуасига КХДРдан учирилган чиқинди шари қулади

Шимолий Кореядан учирилган ҳаво шарларидан бири Жанубий Корея президентлик мажмуи устида ёрилиб, бино устига чиқиндилар тушган.

Фото: AP

КХДРдан учирилган чиқинди шарларидан бири Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги президентлик мажмуаси устида ҳавода ёрилиб кетди.

Yonhap агентлигининг Жанубий Корея армиясига таяниб хабар беришича, КХДРдан яна чиқинди шарлар учирилган.

Ўз навбатида, Жанубий Корея президентининг Хавфсизлик хизмати Шимолий Кореядан учирилган ҳаво шарларидан бири Жанубий Корея президенти мажмуаси устидан ёрилиб кетгани, ҳаво шарининг қолдиқлари эса бинога тушгани ҳақида хабар берган.

Хабар қилинишича, чиқинди Жанубий Корея Бош штаби (JCS) бошчилигида йиғилган ва унда хавфли моддалар бўлмаган.

Икки Корея ўртасидаги таранглик бир неча ойдан бери давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид