Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистон парламенти спикери: сулҳ узоқ муддатли тинчликни кафолатламайди
Папуашвили Қрим платформаси 3-парламент саммити иштирокчиларига видеоконференция орқали мурожаат қилди.
Гуржистон парламенти спикери Шалва Папуашвили Украинада барқарор тинчлик ўрнатиш зарурлигини таъкидлаб, «ўт очишни тўхтатиш узоқ муддатли тинчликни кафолатламаслигини» таъкидлади.
Папуашвили видеоконференция орқали Латвия пойтахти Ригада ўтказилган Қрим платформаси 3-парламент саммити иштирокчиларига мурожаат қилди.
«Икки ярим йилдан ортиқ вақтдан бери биз Европада фалокатли уруш гувоҳи бўлиб турибмиз, унинг такрорланиши ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган», — деди Гуржистон парламенти спикери.
Унинг таъкидлашича, Гуржистон ва гуржи халқи Украинани қўллаб-қувватлайди, чунки «уруш азоби ва тинчлик нархи нима эканлигини улардан яхшироқ ҳеч ким билмайди».
Папуашвилига кўра, халқаро тизим аввал Гуржистон, кейин Украинада адолатли ва барқарор тинчликни таъминлай олмади.
Мавзуга оид
08:21 / 07.03.2026
ЕИ гуржистонлик дипломатлар учун визасиз режимни тўхтатди
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
23:16 / 12.01.2026
Гуржистоннинг собиқ бош вазири Гарибашвили беш йилга қамалди
10:03 / 09.01.2026