Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комил Алламжоновга суиқасд уюштирилди - манба
Бугун, 26 октябр тунда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилган.
Kun.uz манбасига кўра, суиқасд тунги соат 1:30 лар атрофида Комил Алламжоновнинг Қибрай туманидаги уйи яқинида содир бўлган.
Икки номаълум шахс у ўтирган машинага бир неча бор ўқ узиб, ҳодиса жойидан яширинган. Алламжоновга зарар етмаган.
Эслатиб ўтамиз, Комил Алламжонов жорий йил 30 сентябр куни Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимидан озод этилганди. Кейинроқ у фаолиятини хусусий секторда давом эттиришини маълум қилганди.
Мавзуга оид
19:45 / 24.11.2025
Комил Алламжонов президент администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди
20:18 / 08.11.2025
Сурхондарёда ишдан олинган мактаб директори ўзини ёқмоқчи бўлди
15:04 / 17.10.2025
Францияда россиялик мухолифатчига суиқасднинг олди олинди
09:58 / 27.09.2025