Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Британия қўшма таҳлилий маркетинг ўрганишларни ташкил этади
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, давлатимиз раҳбари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони вакилларидан иборат республика Ишчи гуруҳи 13-19 октябр кунлари ташриф билан Лондон шаҳрида бўлди.
Хизмат сафари давомида, Ишчи гуруҳ Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлиги, Экспортни молиялаштириш агентлиги, Экспорт ва халқаро савдо бўйича малакали институти, Стандартлар институти, Экспортчилари уюшмаси, Савдо палатаси ва Савдо муҳофазаси идораси ҳамда Британия-Осиё бизнес кенгаши раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди ва ушбу ташкилотларнинг давлат савдо-иқтисодий сиёсатидаги ўрнини ўрганди.
Шунингдек, икки давлат ўртасида умумий савдо айланмасини ошириш, республикага инвестициялар, грант ва техник кўмакни жалб қилиш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф якунида икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни жадаллаштириш, ташқи савдони тартибга солиш тартиб-таомилларни такомиллаштириш соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш, қўшма таҳлилий маркетинг ўрганишларни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026