Комил Алламжонов автомобилига ўқ узишда гумонланиб яна уч киши ушланди
Бош прокуратура матбуот хизмати Комил Алламжоновга уюштирилган қуролли ҳужум юзасидан қўшимча маълумот берди. Идора буни «қотилликка суиқасд ҳолати» деб баҳолаган.

Бош прокуратура матбуот хизмати Комил Алламжоновга уюштирилган қуролли ҳужум юзасидан қўшимча маълумот берди. Маълум қилинишича, жиноятни содир этишга алоқадор бўлган шахсларнинг уч нафари ушланди.
«Бош прокуратура томонидан Қибрайдаги қотилликка суиқасд ҳолати билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган шахсларнинг яна уч нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланди», дейилади хабарда.
Бош прокуратура 26 октябр куни соат 1:40 атрофида Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Ифор кўчасида икки номаълум шахс Президент администрацияси собиқ ходими Комил Алламжоновнинг Range Rover русумли йўлтанламас автомобилига ўқотар қуролдан бир неча марта ўқ узиб, воқеа жойидан қочиб кетгани ҳақида хабар берганди. Ҳайдовчи ва Алламжонов жабрланмаган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
27 октябр куни ушбу жиноятни содир этишда гумонланувчиларнинг бири ушлангани хабар қилинди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда
Жаҳон | 00:13
-
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди
Жаҳон | 23:24 / 01.04.2025
-
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди
Фан-техника | 23:16 / 01.04.2025
-
Украинада 20 км масофага уча оладиган оптик толали FPV-дронлар синовдан ўтказилди
Жаҳон | 23:14 / 01.04.2025
Мавзуга оид

15:04 / 21.02.2025
Комил Алламжоновнинг ёрдамчилари Олий судда оқланди

14:36 / 12.02.2025
«5 ой ичида ўзимдан ўтгани ўзимга, энг яқинларимга аён» — Комил Алламжонов

14:16 / 12.02.2025
Президент давлат хавфсизлик хизмати собиқ мулозими Шуҳрат Расулов 23 йилга қамалди

13:34 / 12.02.2025