Kun.uz манбасига кўра, суиқасд тунги соат 1:30 лар атрофида Комил Алламжоновнинг Қибрай туманидаги уйи яқинида содир бўлган.
Икки номаълум шахс у ўтирган машинага бир неча бор ўқ узиб, ҳодиса жойидан яширинган. Алламжоновга зарар етмаган.

Эслатиб ўтамиз, Комил Алламжонов жорий йил 30 сентябр куни Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимидан озод этилганди. Кейинроқ у фаолиятини хусусий секторда давом эттиришини маълум қилганди.