Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда депутатлик сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди
Сайловда давомат 74 фоиздан ошиқни ташкил этган.
27 октябр кунги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашлари депутатлари сайловида рўйхатга олинган 19 миллион 944 мингдан ортиқ сайловчидан 15 миллион 27 минг 529 нафари (74,72 фоизи) овоз берди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Тошкентда ўтказилган брифингда эълон қилди.
Қонунчилик палатаси учун Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон либерал-демократик партияси 34,75 фоиз овоз тўплаб (26 та мандат) биринчи, «Миллий тикланиш» партияси 18,82 фоиз билан иккинчи (14 мандат) бўлди.
Кейинги ўринлар Халқ демократик партияси (17,11 фоиз, 13 та ўрин), «Адолат» партияси (16,20 фоиз, 12 та) ва Экология партияси (13,12 фоиз, 10 та ўрин) ўртасида тақсимланган.

Бир мандатли сайлов округи бўйича эса ЎзЛиДеП 38 та, «Миллий тикланиш» 15 та, «Адолат» 9 та, ХДП 7 та, Экопартия эса 6 та ўринга эга бўлган.

Партияларнинг Қонунчилик палатасидаги мандатларининг умумий сони қуйидагича бўлди:
- ЎзЛиДеП – 64 та;
- «Миллий тикланиш» – 29 та;
- «Адолат» – 21 та;
- ХДП – 20;
- Экопартия – 16 та.


Мавзуга оид
17:04 / 30.11.2025
Мухолифатчилар ҳибсга олиниши ва энергетика инқирози. Қирғизистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари қандай шароитда ўтмоқда?
09:53 / 28.11.2025
Юридик университетда факултет деканлари сайлов асосида 2 йилга тайинланади
10:46 / 24.11.2025
Серб Республикасида сайловлар: сепаратистлар номзоди ғалаба қозонди
15:30 / 11.11.2025