Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремл Гуржистондаги сайловларга аралашгани бўйича айбловларни рад этди
Гуржистондаги парламент сайловларига Россиянинг ҳеч қандай аралашуви бўлмаган ва бу каби айбловлар асоссиз, деди Кремл вакили.
Кремл Россиянинг Гуржистондаги парламент сайловларига аралашгани бўйича айбловларни «қатъий рад этади». Бу ҳақда 28 октябр, душанба куни бўлиб ўтган брифингда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Бу каби айбловлар кўп мамлакатларда одатий ҳолдир. Улар Россияни аралашишда айблайдилар. Йўқ, бу айбловлар мутлақо асоссиз», — дея унинг сўзларини келтиради «Интерфакс» агентлиги.
Шу билан бирга, Песковнинг сўзларига кўра, Гуржистоннинг ўзида «вазиятни беқарорлаштиришга уринишлар оммавий равишда эълон қилинмоқда» ва «ўтказилмоқда». У Гуржистон президенти Саломе Зурабишвилининг овоз бериш расмий натижаларини тан олишдан бош тортгани ва оммавий норозиликларга чақирган баёнотини шундай тавсифлади.
Россия президенти матбуот котибининг қўшимча қилишича, ҳақиқатдан ҳам Гуржистондаги сайловларга аралашишга уринишлар бўлган, лекин Европа давлатларидан. «Буни ҳеч ким яширмади, Москвадан фарқли ўлароқ, биз Гуржистоннинг ички ишларига аралашмаймиз ва аралашмоқчи эмасмиз», — дейди Песков.
Евроиттифоқ Гуржистонда сайловлардаги қонунбузарликларни текширишга чақирди
Еврокомиссия ва Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Гуржистондаги парламент сайловлари вақтидаги қонунбузарликларни текширишга чақирди. «Биз Гуржистон Марказий сайлов комиссияси ва бошқа тегишли органларни сайловдаги қонунбузарликлар ва даъволарни тезкор, ошкора ва мустақил равишда текшириш ҳамда кўриб чиқиш бўйича ўз бурчларини бажаришга чақирамиз», — дейилади Европа ташқи ҳаракатлар хизмати 27 октябр куни эълон қилган баёнотда.
«Қонунбузарликлар аниқланиши ва тузатилиши керак, бу қадам сайлов жараёнига ишончни тиклаш учун зарур», — дейилади унда. Сўнгги ойларда Гуржистон халқи «демократик қадриятларга ва ўз мамлакатининг Европа Иттифоқига йўлига содиқлигини намойиш этди», дея қўшимча қилинди Брюсселда.
Европа Иттифоқи Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ/ДИИҲБ)нинг якуний ҳисоботи ва тавсияларини кутмоқда, улар имкон қадар тезроқ амалга оширилиши керак. Айни пайтда Европа кенгаши раиси Шарл Мишел Гуржистон масаласини Европа кенгашининг норасмий саммити кун тартибига киритиш ниятида. Учрашув ноябр ойи бошида Будапештда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:21 / 07.03.2026
ЕИ гуржистонлик дипломатлар учун визасиз режимни тўхтатди
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
23:16 / 12.01.2026
Гуржистоннинг собиқ бош вазири Гарибашвили беш йилга қамалди
10:03 / 09.01.2026