Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида фуқаро ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади
Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, “Нурафшон” маҳалласида фуқаро юк машинада белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган.
Экология вазирлиги хабарига кўра, ҳолат ҳудудда ўрнатилган онлайн кузатув камерасига муҳрланган.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Юқори Чирчиқ туман бўлими инспекторлари томонидан 21 ёшли фуқаро автотранспорт воситасида белгиланмаган жойга чиқинди ташлагани аниқланган.
Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-прим 1-моддаси (Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари — 1 миллион 125 минг сўм жарима қўлланди.
Қонунбузар транспорт воситасида ўзи ташлаган чиқиндиларни Юқори Чирчиқ туман бўлими ҳудудидаги полигонга олиб бориб ташлаган.
Мавзуга оид
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026
Зангиотада йирик кумуш савдосига чек қўйилди
11:50 / 08.06.2026