Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар миянинг қаришини секинлаштирадиган ўйинни аниқлади
Мажонг ўйини кексаларда хотира ва ижтимоий алоқаларни яхшилаши маълум бўлди.
Ҳонконг политехника университети тадқиқотчилари мажонг ўйини кексаларнинг когнитив қобилияти, хотираси ва ҳиссий ҳолатига ижобий таъсир қилишини аниқлади. Натижалар The Journal of Prevention of Alzheimer’s Disease Article журналида эълон қилинган.
Мажонг — анъанавий хитойча ўйин бўлиб, махсус тошлардан фойдаланилади ва ўйинчилардан диққат-эътибор, кучли хотира ҳамда зийраклик талаб этилади. Бу ўйин Хитой, Япония ва Осиёнинг бошқа бир қатор мамлакатларида кенг тарқалган. Мусобақа тўрт иштирокчи ўртасида ўтказилади, бунда ҳар бир ўйинчи очко тўплаш орқали ғолиблик комбинациясини йиғишга интилади.
Ҳонконглик олимлар жамоаси мажонгнинг кекса кўнгиллиларга таъсири бўйича илгари ўтказилган 53 та тадқиқотни таҳлил қилди. Натижаларга кўра, мунтазам равишда мажонг ўйнаш хотирани мустаҳкамлайди, ақлий қобилиятларни яхшилайди ва тушкунликка қарши курашишда ёрдам беради.
Олимлар, шунингдек, мажонг ўйини билан шуғулланиш кексаларга ижтимоий фаол бўлишда ёрдам беришини қайд этди. Тажрибали ўйинчилар, айниқса 60 ёшдан ошганлар, ўйнамайдиган тенгдошларига қараганда яхшироқ координацияга эга бўлади ва кўпроқ ижтимоий алоқаларни сақлаб қолади. Бу алоқалар когнитив бузилишлар хавфини камайтириб, соғлом руҳий ҳолатни ушлаб туришга кўмаклашади.
Аввал олимлар мия қаришини секинлаштиришнинг етти усулини маълум қилганди. Улар мия қаришига нафақат ирсият, балки турмуш тарзи ҳам таъсир кўрсатишини таъкидлаган.
Мавзуга оид
20:10 / 02.06.2026
Олимлар ҳаводаги пластик зарралари яширин хавф эканини аниқлади
22:32 / 01.06.2026
Ҳар куни қаҳва ичишнинг саломатлик учун 4 та фойдаси
17:17 / 31.05.2026
Трамп тиббий кўрикдан ўтди: унга озиш тавсия қилинди
21:07 / 11.05.2026