Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 7 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади
5 ноябр куни соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги хабар қилди.
Ҳокимлик «кўплаб мурожаатлари ва метеорология хизмати маълумотларига мувофиқ» Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилишини маълум қилган.
Шунга мувофиқ, 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.
«Турар-жойингизда ёки раҳбарлик қилаётган муассасангизда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирор-бир муаммо ва носозликларни аниқласангиз ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот, ХУЖМШ ва БСК раҳбарлари ёки мутасаддилари томонидан белгиланган ишларни тўлақонли амалга оширилмаётганлигининг гувоҳи бўлсангиз 1055 ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.
Бундан олдинроқ Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида 1 ноябрдан иситиш мавсуми бошлангани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
14:24 / 19.03.2026
Тошкентда иситиш мавсуми 24 мартдан босқичма-босқич якунланади
20:07 / 29.11.2025
Иситиш мавсумида ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга 1,2 триллион сўм йўналтирилди
21:43 / 02.11.2025
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик ёрдам пули берилиши бошланди
13:49 / 11.09.2025