Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилишича, ёрдамни қуйидагилар олади:

✅“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оилалар;
✅“Камбағал оилалар реестри”даги оилалар;
✅“Маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатга киритилган оилалар.

Қўшимча рўйхатга қуйидаги тоифадаги оилалар устувор тартибда киритилади:

⏺️боқувчисини йўқотган;
⏺️I ёки II гуруҳ ногирони бўлган аъзоси бор;
⏺️ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган;
⏺️иситиш тизими мавжуд бўлмаган кўп қаватли уйларда яшовчи;
⏺️3 ва ундан ортиқ оила бир хонадонда яшовчи;
⏺️оғир хасталикка чалинган беморни парваришлаётган;
⏺️ёлғиз кекса ёки ногиронлиги бор фуқаролар.

Агар сиз шундай тоифага мансуб бўлсангиз, жорий йил 25 сентябрга қадар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилинг.