Бербок: ГФР Украинага қишки ёрдам учун яна 200 млн евро ўтказади
Уруш бошланганидан бери Киевга саккизинчи ташрифи чоғида Германия ташқи ишлар вазири Украинани сўзсиз қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳақда АҚШ президентлик сайловлари арафасида айтиш унинг учун муҳим бўлган.

Фото: ТАСС
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Украинага тўлиқ миқёсли уруш бошланганидан бери саккизинчи ташрифи чоғида бу мамлакатга келгуси қиш даври учун қўшимча 200 миллион евро ёрдам ваъда қилди. Бу маблағлар, хусусан, фронт чизиғида яшовчи украиналикларни ёнилғи билан таъминлашга сарфланади, деди у 4 ноябр, душанба куни Киевда украиналик ҳамкасби Андрей Сибига билан қўшма матбуот анжуманида.
Учинчи ҳарбий қиш арафасида турган украиналиклар ўзларини нолдан паст ҳароратлардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган нарсалар билан таъминланиши керак, деди Бербок. Қўшимча инсонпарварлик ёрдами Украина энергетика соҳасини қўллаб-қувватлашга эмас, балки аҳолига қишки фавқулодда ёрдам чораларига қаратилган бўлади.
Бербокнинг сўзларига кўра, урушни бошлаган Россия ҳозир Шимолий Корея томонидан қўллаб-қувватланмоқда, шунингдек, Украина шарқида айниқса кескин ҳаракатларни амалга оширмоқда. У атайлаб ҳаётий муҳим инфратузилмани йўқ қилишга, электр станцияларини бомбалашга ва электр узатиш линияларини йўқ қилишга уринмоқда, деди у. Ҳозирда Украина энергетика инфратузилмасининг деярли учдан икки қисми вайрон қилинган, дея эслатди немис вазири.
ГФР ва АҚШ Киевни НАТОга зудлик билан таклиф қилишга тайёр эмас
Германия ва АҚШ ҳали Украинани НАТОга «дарҳол таклиф қилишга» тайёр эмас. Бу ҳақда 23 октябр куни АҚШ ва Шимолий Атлантика алянсининг тўрт нафар расмий ва дипломатларига таяниб, Politico нашри маълум қилди.
Politico Украина президенти Володимир Зеленскийнинг «ғалаба режаси»да «зудлик билан таклиф» ҳақида гап кетганини эслатиб ўтди, шу билан бирга у алянсга ҳақиқий кириш Россия Федерацияси билан уруш тугаганидан кейингина мумкин бўлишини тан олди.
«Ҳозирча алянс Украинага аъзо бўлиш ёки уни таклиф қилишга тайёр бўладиган даражага етгани йўқ», деди АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Жулианна Смит.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
-
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
Жаҳон | 00:05
-
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди
Жаҳон | 23:50 / 08.06.2025
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02 / 08.06.2025
Мавзуга оид

21:39 / 08.06.2025
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский

18:53 / 07.06.2025
«Вагнер» таркибига ёлланган ўзбекистонлик судланди

13:16 / 07.06.2025
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»

10:22 / 07.06.2025