Испанияда бананлар ортилган контейнер ичидан 13 тонна кокаин топилди
Бу мамлакат тарихида мусодара қилинган энг катта партиядир. Юк Аликанте провинциясидаги компанияга етказилиши керак бўлган.

Фото: EFE
Испания ҳуқуқ-тартибот органлари оғирлиги 13 тоннага тенг кокаинни тўхтатиб қолди — бу мамлакат тарихида мусодара қилинган энг катта партиядир, деб хабар беради El Mundo.
«Алхесирас портида ичида 13 тонна 62 килограмм кокаин ортилган контейнер аниқланди. Бу ҳозирга қадар Испания ҳудудида қўлга киритилган рекорд даражадаги гиёҳвандлик воситаси», — дейилади хабарда.
Таъкидланича, бу Европа ҳудудида аниқланган энг йирик иккинчи партиядир. Гиёҳвандлик воситалари Эквадордан келган, бананлар ортилган контейнер ичига яширилган. Юк Аликанте провинциясидаги компанияга етказилиши керак бўлган. Ушбу компания бир неча йил давомида Жанубий Америка мамлакатидан катта миқдорда меваларни қабул қилиб келган, аммо кейинроқ ўз фаолияти тўхтатган.
Полиция маълумотларига кўра, тинтув вақтида бир нафар гумонланувчи қўлга олинган, импорт билан шуғулланган компаниянинг икки менежери эса қидирувга берилган.
Аввалроқ Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ерида – Мёнхенгладбах, Дуйсбург ва Крефелд шаҳарларида, шунингдек, Фирзен, Хайнсберг ва Нойс округларида жойлашган озиқ-овқат дискаунтерининг ўн бир шохобчасида банан қутиларидан пакетларда жами 95 килограмм кокаин топилган эди.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди
Жаҳон | 19:45
-
АҚШ талабалари Трамп сабаб Британияда ўқишни хоҳламоқда
Жаҳон | 19:29
-
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ регламент тасдиқланди
Жамият | 18:38
-
Путин КХДР ҳарбийлари Курск жангларида қатнашгани учун Ким Чен Инга миннатдорчилик билдирди
Жаҳон | 18:28
Мавзуга оид

17:12
Европанинг айрим давлатларида блэкаут юзага келди

22:36 / 24.04.2025
Кокаинни қонунийлаштиришга чақирган Колумбия президенти гиёҳванд моддаларга қарамликда айбланди

20:55 / 24.04.2025
Испания Исроилдан миллионлаб ўқ-дори сотиб олишдан бош тортди

16:03 / 15.04.2025