Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
Навоий вилоятидаги Шимолий Букантов истиқболли мис конида йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш қизғин паллага кирди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Жорий йил сентябрда бошланган лойиҳада 1400 метрлик бурғилаш ва 1700 метр канава кавлаш ишлари олиб борилди, лаборатория таҳлиллари учун 1500 дона пробалар олинди.
Лойиҳанинг биринчи босқичида икки ойда 32 та янги иш ўрни яратилган ва уларнинг деярли барчаси мамлакат фуқароларидир.
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг саъй-ҳаракатлари натижасида бугунги кунга қадар амалга оширилаётган лойиҳага 700 минг доллар тўғридан тўғри инвестициялар жалб қилинган бўлиб, жорий йил якунига қадар ушбу кўрсаткични камида 2 миллион долларга етказиш режалаштирилган.
Йил якунигача 3000 метрга яқин бурғилаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган ва шу мақсадда, лойиҳани фаоллаштириш учун 2-бурғилаш ускунаси олиб келинди. Бу, ўз ўрнида, дала геологик-қидирув ишларининг 2 баробар тезлашишига ёрдам беради.
Бурғилаш, проба олиш ва геологик ишларга айнан Навоийдаги маҳаллий корхоналар жалб қилиниши туфайли вилоят бюджетига қўшимча солиқлар тушуми таъминланмоқда.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
23:50 / 19.05.2026