Покистонда ҳаво ифлосланиши ортидан боғ ва музейлар ёпилмоқда
Шунингдек, энди соат 20:00 дан кейин барча бозорлар ёпилади. Янги чекловлар одамлар ўз уйларидан кўчага чиқмасликлари учун қаратилган.

Фото: AP
Покистон шарқидаги аксарият ҳудудларда қалин смог туфайли барча боғ ва музейлар ёпилмоқда, деб хабар беради Associated Press. Бундан олдин мамлакатдаги ҳавонинг кескин ёмонлашгани туфайли мактаблар ва давлат муассасалари ёпилганди.
Янги чекловлар Панжоб вилоятидаги 18 та туманда, жумладан, чанг зарралари туфайли кўрувчанлик 100 метрдан ошмаётган Лаҳор шаҳрида ўн кун давомида амалда бўлади.
Қайд этилишича, барча жамоат боғлари, ҳайвонот боғлари ва музейлар, тарихий қадамжолар ва ўйин майдонлари ёпилади. Мактаблар ва давлат муассасалари ўз фаолиятини 17 ноябрдан қайта тиклайди.
Ўтган ойдан бери Лаҳор шаҳри ҳамда Панжобнинг қатор ҳудудларида кучли смог кузатилмоқда. Соғлиқни сақлаш тизими вакилларига кўра, ҳавонинг ифлосланишидан зарар кўраётган ҳудудлардаги 30 мингдан ортиқ одам респиратор касалликлардан даволаниб чиққан.
Панжоб Атроф-муҳит муҳофазаси департаменти вакили Сажид Баширнинг маълум қилишича, янги чекловлар одамлар ўз уйларидан кўчага чиқмасликлари учун қаратилган. Бундан ташқари, Лаҳор суди соат 20:00 дан кейин барча бозорлар ёпилиши кераклиги ҳақида қарор чиқарган.
Лаҳор Покистоннинг иккинчи йирик шаҳри. Бу ҳудудда 14 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шаҳар кўпинча ҳавоси энг ифлосланган ҳудудлар рўйхатига киритилади.
Эслатиб ўтамиз, 4 ноябр куни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида 1-ўринга чиққанди. 2023 йил декабрда эса Лаҳор шаҳрининг 10 та туманида БАА ёрдамида булутларни тўйинтириш усули орқали сунъий ёмғир ёғдирилган эди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40 / 04.06.2025
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38 / 04.06.2025
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31 / 04.06.2025
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24 / 04.06.2025
Мавзуга оид

15:20 / 04.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон ҳудудларида икки мамлакатнинг миллий ресторанлари ташкил этилади

14:00 / 04.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон "Яшил макон" дастурлари доирасида ҳамкорлик қилади

12:32 / 03.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон қишлоқ хўжалиги техникаларини биргаликда ишлаб чиқаради

11:24 / 02.06.2025