Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ChatGPT ишида қисқа узилиш содир бўлди
Чатботга эгалик қилувчи OpenAI бош директори Сэм Алтман Х ижтимоий тармоғига ChatGPT 30 дақиқа ишламай қолганини ёзиб қолдирди.
Фото: ChatGPT
OpenAI компаниясига тегишли ChatGPT чатботи фаолиятида узилишлар содир бўлди ва бу минглаб фойдаланувчиларга таъсир кўрсатди, деб хабар беради Reuters. Таъкидланишича, қисқа узилишлардан кейин чатбот фаолияти тикланган.
«ChatGPT билан боғлиқ муаммолар ҳал этилди», — дейилади OpenAI баёнотида.
OpenAI бош директори Сем Алтман Х ижтимоий тармоғига ChatGPT 30 дақиқа ишламай қолганини ёзиб, хафа бўлган смайлик қолдирди: «Ишончлилик нуқтаи назаридан аввалгига қараганда анча яхшимиз, лекин бизни олдинда кўп ишлар кутмоқда».
Узилишларни кузатиш билан шуғулланувчи Downdetector.com сайтига кўра, ChatGPT сервислари бир соатга яқин ишламаган ва бу 19,4 мингдан ортиқ фойдаланувчига таъсир кўрсатган.
ChatGPT 2022 йил ноябрда ишга туширилганидан бери ҳафтасига 250 миллион фаол фойдаланувчини ўзига жалб қилди. 2021 йилда OpenAI қиймати 14 миллиард доллардан 157 миллиард долларга чиқиб кетди, даромади эса нолдан 3,6 миллиард долларга етди.
Аввалроқ ChatGPT туфайли дунёда энергияга бўлган талаб ошгани маълум қилинганди. Қайд этилишича, ChatGPT орқали қидирув Google орқали қидирувдан 10 баробар кўп энергияни талаб қилади.
Мавзуга оид
01:16 / 07.03.2026
OpenAI компанияси GPT-5.4 моделини тақдим этди
15:44 / 20.02.2026
OpenAI раҳбари сунъий интеллектни зудлик билан глобал тартибга солишга чақирди
22:42 / 18.01.2026
ChatGPT’да реклама пайдо бўлади
17:56 / 08.01.2026