Ўзбекистон | 10:17 / 11.11.2024
2889
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Эшонов Индонезия президенти Субианто Прабовога ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: "Дунё" АА

Маросимнинг расмий қисмидан сўнг бўлиб ўтган қисқача суҳбатда давлат раҳбари Индонезия Ўзбекистон билан дўстлик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган муносабатларини юксак қадрлашини таъкидлади.

Индонезия президенти, шунингдек, мамлакат ҳукуматининг расмий Тошкент билан сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини тасдиқлади.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда шунингдек, туризм йўналишида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш учун улкан захиралар ва фойдаланилмаган салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Учрашув сўнггида президент Субианто Прабово Ўзбекистон президентига самимий тилакларни етказишни сўради.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид