Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди
Ташриф дастурида Ўзбекистон президенти БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси тадбирларида иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 11 ноябр куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Озарбойжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурида Ўзбекистон етакчисининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида иштирок этиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон президенти, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.
COP29 доирасида делегациямиз томонидан ерларнинг таназзулга учраши ва чўлланишга қарши курашиш, экологик таълимни ривожлантириш ҳамда иқлим кун тартибини илгари суришда ёшларнинг ўрнига бағишланган юқори даражадаги тадбирлар ўтказилади.
Ўзбекистоннинг махсус ташкил этилган Миллий павилонида Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-экологик муаммоларини ҳал этиш, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, биохилма-хилликни асраш ва бошқа йўналишларда 20 дан ортиқ қўшимча тадбир ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
16:37
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
15:15
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
13:42
Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боғга кўчат экди
22:12 / 22.11.2024