Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Yandex хариталарига Ўзбекистондаги машҳур жойларнинг 3D моделлари киритилди
Yandex Maps навигация иловасига Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хивадаги диққатга сазовор жойларнинг 27 та уч ўлчамли модели қўшилди. Yandex Uzbekistan матбуот хизматига кўра, бу моделлар аҳолига харита бўйлаб яхшироқ мўлжал олишга ёрдам беради, туристларга эса машҳур жойлар билан танишиш ва уларни турли ракурслардан томоша қилиш имконини беради.
Фото: Yandex Uzbekistan
Масалан, Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси, Кўкалдош мадрасаси ва Чорсу бозорини уч ўлчамли тасвирда кўриш мумкин. Бухорода Пойи Калон ансамбли ва Лаби Ҳовуз, Самарқандда Регистон майдони ва Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хивада эса Калта Минор меъморий ёдгорлигини томоша қилиш мумкин.
Барча моделларда архитектура, ёзувлар, ранглар, соялар хусусиятлари кўринади, текстура ажралиб туради. Тунги режим ёқилса, чироқлар пайдо бўлади. Бу билан сафарни режалаштираётиб диққатга сазовор жойларни виртуал сайр қилиш, суратга олиш учун ракурслар ва саёҳат учун йўналишларни белгилаб олиш мумкин.
“Биз Ўзбекистоннинг машҳур жойларининг 27 та уч ўлчамли моделини яратдик ва бунинг учун 350 соатдан кўп вақт сарфладик. Энди Yandex Maps фойдаланувчилари керакли ҳудудда яхшироқ мўлжал олиши мумкин бўлади”, – деди Yandex Uzbekistan раҳбари Иззат Шукуров.
Иловада 3D моделларни кўриш учун объектни топиб, уни яқинлаштириш, юқоридан кўринаётган ракурсни ёнга ўтказиш учун эса экран бўйлаб икки бармоқни параллел ҳаракатлантириш керак бўлади.
Мавзуга оид
20:33 / 20.12.2025
Қурилаётган объектлар ҳақида маълумот берадиган платформа ишга тушди
07:45 / 15.12.2025
“Барча йўллар Римга элтади”: Рим империясининг батафсил йўллар харитаси яратилди
19:00 / 20.11.2025
Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова ҳақидаги “Диёра. Нозик йўл” хужжатли фильми яратилди
15:00 / 23.10.2025