Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
Рютте Ғарбни Украинага ёрдамни оширишга ва можаронинг «траекториясини ўзгартиришга» чақирди.
Ғарб Россия учун оқибатларни оғирлаштириши ва Украинадаги можаронинг «траекториясини ўзгартириши» керак, деди НАТО бош котиби Марк Рютте.
«Россия Шимолий Корея, Эрон ва Хитой билан ҳамкорлик қилиб, нафақат Европага таҳдид солади, балки Ҳинд-Тинч океани ва Шимолий Америкада тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солади. «Биз трансатлантик иттифоқимизни мустаҳкам сақлашимиз керак. Биз дуч келаётган энг муҳим муаммо, шубҳасиз, Украинани қўллаб-қувватлашдир», деди у Франция президенти Эммануэл Макрон билан бирга ўтказилган матбуот анжуманида.
Рютте, украиналиклар «2022 йилдан бери энг оғир қишга тайёргарлик кўраётганини» ва АҚШ билан Европа Иттифоқи «узоқ йўлни босиб ўтиш» мажбуриятини тасдиқлаши кераклигини айтди.
«Биз Украинани курашда қўллаб-қувватлашдан ҳам кўпроқ нарсани қилишимиз керак. Россия учун оқибатларни оғирлаштириш ва Киевга «можаронинг траекториясини ўзгартириш учун зарур бўлган ёрдам» кўрсатилиши керак», деди НАТО бош котиби.
Шу билан бирга, Рютте иккинчи муҳим вазифа бу янада хавфли дунёда НАТО мудофаасини кучайтириш эканини таъкидлади.
«Тезроқ ҳаракат қилиш учун бизга кучли трансатлантик мудофаа ҳамкорлиги керак. Мудофаага кўпроқ сармоя киритиш лозим. Мудофаага қанча кўп маблағ сарфласак, келажакдаги можаролар хавфини шунчалик камайтирамиз… Мудофаа инвестицияларининг юқори даражаси бизга мудофаа кучини сақлашга, саноатимизни мустаҳкамлашга ва миллиардлаб фуқароларимиз ҳаётини хавфсиз сақлашга имкон беради», деди у.
Мавзуга оид
15:21 / 07.06.2026
Украина армияси Қримга олиб борувчи трассани ўлим йўлига айлантирди
10:05 / 07.06.2026
Украина яна Петербургга ҳужум қилди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
08:22 / 06.06.2026