Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
Мигрантларга уй-жой ижарасини шартнома асосида ва фақат бир йил муддатга бериш таклиф қилинмоқда.
ЛДПР фракцияси Россия ҳукуматига мигрантларга уй-жойни фақат шартнома асосида ижарага беришни ва унинг максимал муддатини бир йил қилиб белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳалари пакетини юборди. Бу ҳақда партия етакчиси Леонид Слуцкий маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Москвада арзон сегментдаги уй-жойларнинг 85 фоизида мигрантлар истиқомат қилади.
«Резина» квартира ташкил қилган ижарачини ҳам, мигрантларни ҳам жазолаш керак. Уй-жойни кўплаб қариндошлар, дўстлар ва ватандошларга қайта ижарага беришни тақиқлаш лозим. Қонунни бузса – жарима!», деб ёзди у.
Слуцкий сўзларига кўра, ЛДПР қабулхонасига чет-эллик ижарачиларнинг хатти-ҳаракатлари устидан кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда. Унинг фикрича, ахлоқ қоидаларига риоя қилмайдиган хорижлик ижарачиларнинг ёнида яшаш россияликлар учун муаммо туғдиряпти.
«Одамлар фарзандлари учун ҳам, ўзи учун ҳам қўрқмоқда. Бундай квартираларнинг эгаларини топиш жуда қийин, полиция чақириш эса мигрантларнинг тажовузкорлигини янада кучайтиради», деб ёзди депутат.
Россияда миграция сиёсатининг кескинлашуви «Крокус Сити Холл»да содир этилган терактдан сўнг бошланди. Жиноятчилар Тожикистоннинг тўрт нафар фуқароси экани айтилмоқда. Август ойида Россия президенти Владимир Путин ноқонуний мигрантларни чиқариб юборишнинг ҳуқуқий режимини ўрнатиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. У 2025 йил февралидан кучга киради.
Мавзуга оид
17:43 / 04.06.2026
1 июндан Россия қонунчилигида мигрантлар учун қатор ўзгаришлар кучга кирди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
18:42 / 01.06.2026
ЕИ Қозоғистон ва Ўзбекистонда миграция маркази очиши мумкин — ОАВ
18:32 / 27.05.2026