Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
Ҳукумат таклифига кўра, бундай болалар таълим муассасаларига киришдан олдин ҳам тилни билиш бўйича тестдан, ҳам Россияга киришининг қонунийлиги бўйича текширишдан ўтиши керак.
Россия Давлат Думаси 20 ноябр куни ҳукуматнинг рус мактабларига ўқишга киришни режалаштираётган мигрантларнинг фарзандлари учун рус тилидан мажбурий имтиҳон жорий этиш ҳақидаги таклифини кўриб чиқади.
Давлат Думаси раиси Вячеслав Володиннинг айтишича, ҳукумат таклифига кўра, бундай болалар таълим муассасаларига киришдан олдин ҳам тилни билиш бўйича тестдан, ҳам Россияга киришининг қонунийлиги бўйича текширишдан ўтиши керак.
Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев рус тилини билмайдиган болаларни мактабларга қабул қилиш амалиётини тўхтатиш зарурлиги ҳақида фикр билдирганди. Унинг сўзларига кўра, бу умумий таълим даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда, чунки тилни билмайдиган мигрант болалар таълим жараёнига қўшимча қийинчиликлар туғдирмоқда.
22 октябр куни Свердловск областининг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Игор Мороков рус тилини ёмон биладиган мигрантларнинг фарзандларини ногирон болаларга тенглаштиришни таклиф қилди, чунки унинг фикрича, улар ва ўқитувчилар учун тегишли шарт-шароитлар яратилиши керак.
Шу йилнинг август ойида Россия Таълим вазирлиги мигрант болаларнинг мактабга киришидан олдин уларнинг рус тилини билиш даражасини текширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини эълон қилган эди.
Мавзуга оид
17:43 / 04.06.2026
1 июндан Россия қонунчилигида мигрантлар учун қатор ўзгаришлар кучга кирди
18:42 / 01.06.2026
ЕИ Қозоғистон ва Ўзбекистонда миграция маркази очиши мумкин — ОАВ
18:32 / 27.05.2026
2026 йилда кўчиб ўтиш учун энг яхши мамлакатлар эълон қилинди
23:10 / 25.05.2026