Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
АҚШда ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш учун махсус қонун қабул қилинган бўлиб, унга кўра Пентагон аскар ва офицерларнинг руҳий саломатлигини кузатишга мажбур.
АҚШ Мудофаа вазирлиги 2023 йил якунлари бўйича ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилишга оид 523 та ҳолатни қайд этди — бу 2022 йилга нисбатан 6 фоизга кўп.
Пентагон раҳбари Ллойд Остин ҳарбий хизматчилар учун психологик ёрдам сифати ва ундан фойдаланиш имкониятини оширишга чақирди.
АҚШ ҳарбий идораси ҳисоботида амалдаги таркиб, резервдагилар, Миллий гвардия, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари орасидаги ўз жонига қасд қилиш ва ўз жонига қасд қилишга уринишларга оид маълумотлар келтирилган. Унга кўра, шахсий таркиб орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолати 12 фоизга, резервдагилар орасида эса 8 фоизга ошган. Миллий гвардияда хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар орасида эса ушбу кўрсаткич 5 фоизга камайган.
Пентагоннинг қайд этишича, 2023 йилда суицидлар сони ошганига қарамай, статистик маълумотлар узоқ муддатли тенденцияларга мос келади ва барқарор бўлиб қолмоқда.
АҚШда ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш учун махсус қонун қабул қилинган бўлиб, унга кўра Пентагон аскар ва офицерларнинг руҳий саломатлигини кузатишга мажбур. 2022 йилдан бери АҚШда вазирликнинг ҳарбий хизматчилар орасида суицидларга қарши кураш фаолиятини баҳоловчи мустақил қўмита фаолият юритиб келмоқда.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024