Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ГФР СТГ терминаллари операторига РФдан газ қабул қилишни тақиқлади
Россия Федерациясидан суюлтирилган табиий газни олишни тақиқлаш жамоат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ва «кейинги огоҳлантиришгача» амал қилади, дея FT Германия Иқтисодиёт вазирлигининг Deutsche Energy Terminal'га йўллаган хатидан иқтибос келтиради.
Германия Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлиги суюлтирилган табиий газ (СТГ) терминаллари давлат оператори Deutsche Energy Terminal (DET)га Россия хомашёсини «умуман қабул қилмаслик»ни буюрди. Бу ҳақда 14 ноябр, пайшанба куни вазирликнинг 6 ноябрдаги хатига таяниб, Financial Times нашри хабар берди.
FT маълумотларига кўра, мактуб мамлакатдаги тўртта СТГ терминалини бошқарадиган DET'га, компания ҳукуматни Брунсбюттеле шаҳрида Россия СТГ юки ҳақида хабардор қилганидан кейин юборилган. Вазирлик DET'га «муҳим давлат манфаатлари» йўлида «кейинги огоҳлантирувга қадар Россиядан СТГ олишдан бош тортишни» буюрди.
Таъкидланишича, агар бундай юклар қабул қилинса, Германия ва бутун Европа Иттифоқи учун «Россия газидан мустақилликни» таъминлаш мақсадида яратилган терминалларнинг «бутун маъноси» йўқолади.
Германия Россиядан келадиган қувур газидан воз кечди
Илгари Россия газининг дунёдаги энг йирик харидори бўлган Германия, Россия Федерацияси 2022 йилда Украинага кенг кўламли бостириб киришни бошлаганидан сўнг, уни тўғридан тўғри импорт қилишни тўхтатди. Қувур орқали газ етказиб беришнинг қисқаришига жавобан, канцлер Олаф Шолц ҳукумати денгиз орқали муқобил таъминот учун бир нечта СТГ терминалларини қурди.
«Германия Россия газини принципиал жиҳатдан импорт қилмайди ва Иқтисодиёт вазирлиги ҳам бу Германиянинг СТГ терминаллари орқали содир бўлмаслиги кераклигини тушунади», деди вазирлик вакили Reuters'га.
Мавзуга оид
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
19:41 / 03.05.2026
Ўзбекистонда жорий йилда 4,3 млрд кВт соат электр ва 2,8 млрд метр куб газни тежаш мақсад қилинди
11:12 / 21.04.2026