Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
Янгиер шаҳрида қурилиш материаллари корхонаси газ тармоғига ноқонуний уланиб, 5 млрд сўм зарар етказгани аниқланди.
Сирдарё вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлик субъекти аниқланди, «Ўзэнергоинспекция» хабарига кўра, ташкилотнинг вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган. Унда Янгиер шаҳрида жойлашган «Й-З.Э.» МЧЖга қарашли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш биноси кўздан кечирилган.
Аниқланишича, корхона ҳисоблагичсиз тўғридан тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Оқибатда газ таъминоти корхонасига 5 миллиард 25 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид
16:08 / 18.12.2025
Европарламент Россия газидан воз кечиш режасини тасдиқлади
09:13 / 17.12.2025
Венгрия АҚШ билан газ етказиб бериш бўйича келишувга эришди
15:20 / 15.12.2025
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар: ТОП-10 давлат рўйхати
14:57 / 13.12.2025