Жаҳон | 20:47 / 18.11.2024
2480
2 дақиқада ўқилади

Германия Украинага сунъий интеллектга эга Helsing дронларини етказиб беради

Mini-Taurus номли дронлар дастурий таъминотга эга бўлиб, унинг ёрдамида аппарат электрон кураш тизимларини босиб ўтиши ва GPS фаолияти бузилганда ҳам парвоз қила олиши мумкин.

Фото: Bild

Германия декабр ойидан Украинага юқори аниқликда зарба беришга қодир сунъий интеллект ёрдамида бошқарилувчи Helsing учувчисиз учиш аппаратларини етказиб беришни бошлайди.

Қайд этилишича, бу турдаги техникалардан жами 4 минг дона етказилади — Берлин ойига бир неча юз дрон юборади. Ушбу учувчисиз учиш аппаратлари узоқ масофага парвоз қилишга қодир бўлиб, у Украина Қуролли кучлари (УКҚ) ихтиёридаги камикадзе-дронлардан тўрт баробар узоққа уча олади.

Bild маълумотларига кўра, ҳозирда Украинада «реал шароитда фойдаланиш учун» бир нечта Helsing дронлари синовдан ўтказилмоқда. Helsing Украина Мудофаа вазирлиги билан дронларни етказиб бериш бўйича сентябр ойида шартнома имзолаган эди. Молиялаштириш Германия федерал ҳукумати ташаббуси билан илгари сурилган модернизация дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Mini-Taurus номли дронлар дастурий таъминотга эга бўлиб, унинг ёрдамида аппарат электрон кураш тизимларини босиб ўтиши ва GPS фаолияти бузилганда ҳам парвоз қила олиши мумкин. Германия мудофаа вазири Борис Писториус Helsing дронларининг парвозини кузатиб, уларнинг самарадорлигига ишонч ҳосил қилганини билдирди.

Германия — Украинага АҚШдан кейин энг кўп ҳарбий ёрдам кўрсатаётган иккинчи давлат. Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида ГФР ҳукумати 7,1 миллиард евролик қуролланиш ва ҳарбий техникалар юборилишини маъқуллади. Шу билан бирга Германия канцлери Олаф Шолц УҚКга узоқ масофага мўлжалланган Taurus ракеталари етказиб берилишига қарши.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти