Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
Газ экспорти қиймати 300 минг доллардан ошди.
Фото: ТАСС
2024 йилнинг 9 ойида Қирғизистондан Ўзбекистонга табиий ва суюлтирилган газ экспорти 5,3 баробар ошди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий статистика қўмитасига таяниб 24.kg хабар берди.
Статистик маълумотларга кўра, январ-сентябр ойларида Қирғизистон Республикасидан қўшни давлатга 322 минг долларлик 654,9 тонна табиий ва суюлтирилган газ экспорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,3 баробар кўп. 2023 йилда 52 минг долларлик 127,4 тонна зангори ёқилғи жўнатилган эди.
2024 йилда Қирғизистон Хитойга ҳам газ жўнатган – 16,3 тонна, қиймати 7,8 минг доллар.
Мавзуга оид
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
15:29 / 18.12.2025
Никоҳлар статистикаси: сентябрда энг кўп никоҳ қайд этилди
14:22 / 17.12.2025
Қирғизистонда таълим вазири маст ҳолда машина бошқариб қўлга тушди
12:24 / 17.12.2025