Ўзбекистон | 11:31
1253
1 дақиқада ўқилади

Энергетика вазирлиги: Иссиқхоналарга газ етказиб бериш бўйича чекловлар йўқ

Ижтимоий тармоқларда иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича чекловлар ўрнатилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги бундай чекловлар йўқлигини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

“Иссиқхона хўжаликларини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 26 сентябрдаги президент қарорига мувофиқ, иссиқхоналар табиий газ учун тўловларни амалга оширган ҳолда фойдаланишлари мумкин бўлиб, уларга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

Иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга ошириб, табиий газдан фойдаланишлари мумкин.

Иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 3 ойида (октябр, ноябр ва декабр) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.

Мавзуга оид