Жаҳон | 15:51 / 25.11.2024
1697
1 дақиқада ўқилади

Иорданиядаги Исроил элчихонаси яқинида отишма юз берди

Аммонда ҳужумчи полиция патрулига қарата ўқ узган ва жавоб ўқидан ўлдирилган. Полиция маҳаллий аҳолини уйларини тарк этмасликка чақирди.

Фото: Reuters

24 ноябр, якшанба куни Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси яқинида содир бўлган отишмада уч нафар хавфсизлик хизмати ходими яраланди, деб ёзади Reuters. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Иорданиянинг Petra ахборот агентлигига кўра, ҳужумчи Амманнинг Рабиа туманида полиция патрулига қарата ўқ узган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жавоб ўқи узган, натижада жиноятчи ўлдирилган. Полиция Аммандаги отишма содир бўлган Рабиа ҳудудини ўраб олди ва маҳаллий аҳолини уйларини тарк этмасликка чақирди.

Ғазо секторида уруш бошланганидан бери Исроилнинг дунё бўйлаб дипломатик ваколатхоналари бир неча бор ҳужумга учраган. Шундай қилиб, октябр ойида Дания ва Швецияда Исроил элчихоналари яқинида портлаш ва отишмалар содир бўлди. Сентябр ойида Мюнхендаги Исроил бош консуллиги яқинида отишма содир бўлган эди. Июн ойида эркак киши Исроилнинг Белграддаги элчихонасини қўриқлаётган серб полициячисига қарата арбалетдан ўқ узган.

Мавзуга оид