Жаҳон | 18:20 / 25.11.2024
3590
2 дақиқада ўқилади

Кипрнинг НАТО йўлидаги қадамлари: асосий тўсиқ — Туркия

Грециянинг Kathimerini нашрининг хабар беришича, Кипр президенти Никос Христодулидис мамлакатнинг НАТОга қўшилиш истиқболини АҚШ президенти Жо Байден билан октябр ойида Вашингтонда ўтказилган учрашувда муҳокама қилган.

Кипр президенти Никос Христодулидис. Фото: European People's Party 

Кипр НАТО стандартларига мос келадиган мудофаа салоҳиятини модернизация қилишни муҳим вазифа сифатида кўриб чиқмоқда. Пойтахт Никосиянинг фикрича, зарур инфратузилма ва ҳарбий имкониятларга эга бўлиш Кипрни Вашингтон учун стратегик жиҳатдан қизиқарли қилади. Шунингдек, Кипр АҚШдан ҳарбий техника харид қилиш ва миллий гвардия офицерларини Америка ҳарбий академияларида ўқитиш истагини билдирган.

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Кипрнинг НАТОга қўшилиш режаси узоқ муддатли ва стратегик аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлади. Унинг айтишича, Вашингтонда бу режа «ютқазишсиз вариант» деб аталмоқда. Режанинг асосий элементи Кипр муаммосини ҳал қилиш ва Кипр-Туркия муносабатларини яхшилашдан иборат.

Христодулидис НАТОга қўшилиш масаласини ташкилот бош котиби Марк Рютте билан ҳам муҳокама қилган. Шунингдек, Кипрнинг минтақа сиёсатидаги аҳамиятини сақлаб қолиш ва ошириш масалалари АҚШ Конгрессидаги республикачилар билан ўтказилган музокараларда кўтарилган.

Кипр олдинлари ҳарбий блокларга қўшилмаган давлатларнинг ҳаракатида фаол иштирок этган эди. Бироқ у 2004 йилда Европа иттифоқига қўшилгандан кейин бу ҳаракатдан чиқди.

Айни пайтда, Кипрнинг НАТОга қўшилиши йўлидаги асосий тўсиқ Туркиянинг эҳтимолий қаршилиги ҳисобланади. 1974 йилда Туркия Кипрга қуролли интервенция қилиб, оролни иккига бўлди. Шундан бери оролнинг 37 фоиз ҳудуди фақат Анқара тан оладиган Шимолий Кипр Турк Республикаси ҳудуди ҳисобланади.

Кипрлик юнонлар БМТ ечимларига асосланган икки ҳудудли, икки жамоали федерация тарафдори. Кипрлик турклар эса конфедератив тузилмани талаб қилишмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти