ЕТТБ Украинанинг ДТЭК энергооператорини молиялаштирмайди
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Украинанинг ДТЭК энергетика операторига Россиянинг ўққа тутиши оқибатида энергетика соҳасида юзага келган оғир вазиятга қарамай, ёрдам бермайди.

Фото: Getty Images
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Россия армияси томонидан ўққа тутиш оқибатида мамлакат энергетика соҳасида юзага келган оғир вазиятга қарамай, Украинанинг ДТЭК электр операторига ёрдам бермайди. Бу ҳақда Италиянинг Corriere della Sera нашри 24 ноябр, якшанба куни ЕТТБ президенти Одил Рено-Бассога таяниб ёзмоқда.
Рено-Бассонинг сўзларига кўра, банкнинг бундай қарори маҳаллий олигархларга тегишли Украина компанияларига ёрдам беришни истамаслик билан боғлиқ. ДТЭК эгаси эса Украинанинг энг бой одами Ринат Ахметов бўлиб, унинг бойлиги камида тўрт миллиард долларга баҳоланади.
«Иқтисодиётни олигархлар таъсиридан озод қилиш мақсади мутлақо фундаменталдир ва биз бу борада жуда қатъий нуқтайи назарга эгамиз: бу Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши учун амалга оширилиши керак бўлган ислоҳотларнинг бир қисмидир», — дейди банк президенти.
Унинг қўшимча қилишича, бу масалада муросага келиш «узоқ муддатда мамлакат истиқболига путур етказади». Унинг фикрича, вазиятни ўзгартириш учун Ахметовнинг компания устидан назоратини заифлаштириш мақсадида «кенгроқ ислоҳотлар» ва «тузилмани ўзгартириш» керак. «Уруш пайтида олигархларнинг роли заифлашди, аммо ундан кейин ҳамма нарса бошқача бўлиши мумкин», дея қўшимча қилди у.
ЕТТБ Европа институти бўлмаса-да, унинг акциядорлари қаторига Европа Иттифоқи, унинг барча аъзолари ва Европа инвестиция банки киради.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Британиялик 2 ёшли бола Mensa тарихидаги энг ёш даҳога айланди
Жаҳон | 01:08
-
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди
Жаҳон | 00:40
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
Мавзуга оид

20:19 / 17.01.2025
2024 йилда ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига қарийб 1 миллиард доллар сармоя киритди

09:33 / 26.12.2024
ЕТТБ Хоразмда электр узатиш тармоғи қурилишини молиялаштиради

21:39 / 27.11.2024
Самарқандда трамвайнинг 3-йўналиши очилиши мумкин

12:53 / 27.11.2024