Жамият | 21:14 / 26.11.2024
5699
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган машиналар устига дарахт шохи қулади

Ҳодиса оқибатида Cobalt транспорт воситасининг йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Яккасарой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 25 ноябр куни соат 16:30 ларда Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчасидаги «Корзинка» савдо мажмуаси қаршисида Cobalt ҳамда Forthing русумли транспорт воситалари ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомашиналар устига қуриган дарахт шохи қулаб тушган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt транспорт воситасининг йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Шу ўринда барча ҳайдовчилардан куз-қиш мавсумида транспорт воситаларини дарахтлар ва қурилиш майдонлари яқинида қолдирмасликларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Чилонзор туманида энагаси болалар аравачасида олиб кетаётган 1 ёшли қизнинг устига дарахт қулаган ва оқибатда бола воқеа жойида ҳалок бўлганди.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид