Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўлов терминалларига МСС-кодлар бириктирилади
У савдо ва хизмат кўрсатиш фаолият турини таснифлайди.
Марказий банк бошқарувининг «Ўзбекистон ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Низом «MCC-код» тушунчаси билан тўлдирилмоқда. У савдо ва хизмат кўрсатиш фаолият турини таснифлайди.
Банклар тўлов терминалларини техник жиҳатдан мижозга бириктириш пайтида унинг фаолияти туридан келиб чиқиб МCC-кодларини, терминал ва тўлов тури, мижознинг идентификация маълумотлари ва тўлов тизими оператори қоидаларида белгиланган тегишли маълумотларни банк ахборот базасига киритиши лозим.
Бунда мижознинг фаолият тури ва тегишли маълумотлари ўзгарган тақдирда, мижоз 3 банк иш кунида хизмат кўрсатувчи банкига тегишли маълумотни тақдим этади ва банк томонидан 1 иш куни мобайнида мижозга бириктирилган терминал маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Мавзуга оид
11:19 / 20.05.2026
Метрода юрганда масофадан келиб чиқиб тўлов қилиш тизимига ўтилади
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
10:47 / 24.12.2025
Тошкент метросида янги тажриба: тўлов — кафтдаги “томир изи” билан
11:22 / 11.12.2025