«Темирйўл транспорти тўғрисида»ги қонун имзоланди
Қонун темирйўл транспорти соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Қонунга кўра, темирйўл транспорти фаолияти қуйидаги асосий принциплардан иборат бўлди: қонунийлик; хавфсизлик; очиқлик ва шаффофлик; барқарорлик; экологик жиҳатдан тозалик; темир йўл транспорти хизматларининг қулайлиги ва сифати; темирйўл транспорти инфратузилмасидан фойдаланишдаги тенглик; темир йўл транспорти инфратузилмасининг яхлитлиги ва узлуксиз ишлаши.
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари темирйўл транспорти ходимларининг ташиш жараёни билан боғлиқ фаолиятига аралашишга ҳамда уларни бошқа ишларга жалб этишга ҳақли эмаслиги белгиланди.
Темирйўл қатновлари ва ташишлар қуйидаги турларга бўлинди:
- ички қатновлар;
- халқаро қатновлар;
- тўғридан тўғри аралаш қатновлар;
- транзит ташишлар;
- махсус ташишлар.
Йўловчи ўзи билан бирга алоҳида жой берилмаган ҳолда беш ёшгача бўлган бир болани, 36 килограммдан ортиқ бўлмаган қўл юкини ва ногиронлиги бўлган шахслар қўшимча равишда шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган техник ёрдамчи (компенсаторли) воситаларни ва махсус ҳаракатланиш воситаларини бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.
Умумий фойдаланишдаги темирйўл транспортида қуйидаги ташиш тарифлари турлари қўлланади: юкларни ташиш тарифлари; йўловчиларни ташиш тарифлари; багаж ва юк багажини ташиш тарифлари; почта ва курерлик жўнатмаларини ташиш тарифлари.
Интизом темир йўл транспорти ходимларининг интизоми тўғрисидаги низом билан тартибга солиниши белгиланди.
Ташиш жараёнини марказлаштирилган ҳолда узлуксиз бошқаришни таъминлаш мақсадида, уларнинг жойлашган еридан қатъи назар, мамлакатда амал қилувчи ягона ҳисоблаш-ҳисобот вақти – Тошкент вақти белгиланади.
Ушбу қонун 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради. Қонунинг 1–29, 31–57-моддалари ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади.
Мавзуга оид
11:50 / 20.11.2024
Президент: 100 та эмас, 5 та қонун қабул қилайлик, лекин халқчил бўлсин, халқимизга хизмат қилсин
17:35 / 18.11.2024
Ўзбекистонда омбудсман тўғрисидаги қонун қабул қилинди
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
15:01 / 05.11.2024