Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Харид қилиш тартиб-таомилларининг янги турлари жорий этилади
Кичик қийматли харид учун соддалаштирилган тартиб-таомил ва икки босқичли давлат харидлари каби харид қилиш тартиб-таомиллари янги турлари жорий этилади.
Президент томонидан имзоланган қонун билан "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонунга давлат харидлари тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ушбу қонун билан кичик қийматли харид учун соддалаштирилган тартиб-таомил ва икки босқичли давлат харидлари каби харид қилиш тартиб-таомилларининг янги турлари жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Барқарорлик принципи, марказлашган давлат харидларини амалга ошириш механизми, ҳадли келишувни тузиш ва амалга ошириш тартиби, шунингдек давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш чоғидаги манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чоралар ҳамда бошқа масалалар белгиланмоқда.
Мавзуга оид
10:36 / 06.04.2026
Очиқ майдонлардаги вақтинчалик иншоотлар учун хавфсизлик талаблари кучайтирилди
15:21 / 09.03.2026
Ўзбекистон маҳсулотларини энг кўп харид қилаётган давлатлар айтилди
14:59 / 04.03.2025
Техник регламентларни ишлаб чиқиш тартиби тасдиқланди
09:43 / 08.01.2025