Канадада тоғда адашиб қолган турист 50 кундан кейин топилди
Мамлакат қироллик отлиқ полицияси ҳозирда йигит шифохонага жойлаштирилганини тасдиқлади. Ўн кунга саёҳатга чиқиб кетган 20 ёшли турист вақтида уйига қайтмагач, уни қидириш ишлари бошланган.

Фото: Канада қироллик отлиқ полицияси
Канада тоғларида адашиб қолган 20 ёшли Сэм Бенастик орадан 50 кун ўтгач қутқарилди, деб хабар беради The Guardian.
Оёғига ухлаш учун мўлжалланган қоп парчаларини ўраб, таёққа суянган ҳолда ҳаракатланиб юрган озғин йигитни нефт компанияси ишчилари пайқаб қолган: улар бир ҳафта давомида маҳаллий ҳудудда тадқиқот ишларини олиб бораётган бўлган. Бу вақтга келиб Бенастикни қидирув ишлари расман якунланган эди.
Турист компания ходимлари томонидан ёрдам кўрсатилгач, отасига қўнғироқ қилган.
Канада қироллик отлиқ полицияси ҳозирда йигит шифохонага жойлаштирилганини тасдиқлаган. Уни совуқ урган, бундан ташқари, вақтинчалик бошпанаси ёниб кетган вақтда тутундан заҳарланган.
Бенастик 7 октябр куни Редферн-Кейли боғидан сафарга чиққан ва у ўз тури 10 кун давом этишини режалаштирган. Бироқ 17 октябр куни Сэм уйига қайтмаган ва йигитнинг қариндошлари уни бедарак йўқолган дея эълон қилган.
Редферн-Кейли провинциал боғи Қояли тоғларнинг шимолий қисмида жойлашган бўлиб, 80 минг гектар майдонни эгаллайди. У ерда Алп ўтлоқлари, ўрмонлар, чўққилар, музликлар, шаршаралар, кўллар мавжуд. Боғ энг яқин автомобил йўлидан 80 километр узоқликда — у ерда об-ҳаво тез-тез ўзгариб туради, охирги уч кунда ҳарорат -20 даражада тушиб кетган ва қор ёғган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ватиканда Францискнинг дафн маросимига 200 минг киши йиғилди – фотосуратлар
Жаҳон | 11:19
-
Россия Бош штаби Курск области тўла озод этилгани ҳақида ҳисобот берди
Жаҳон | 10:16
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
Мавзуга оид

13:40 / 16.04.2025
Хитойда Ўзбекистон маданий ҳордиқ бўйича энг яхши йўналиш сифатида эътироф этилди

18:21 / 03.04.2025
АҚШ Сенати Канада товарларига божларни бекор қилиш учун овоз берди

08:50 / 03.04.2025
Канада бош вазири: АҚШнинг янги божлари глобал савдони ўзгартиради

08:07 / 28.03.2025