Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари уйи очилади
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаолиятини кучайтириш мақсадида тузилган Инсон ҳуқуқлари уйи 3 декабрдан иш бошлайди.
3 декабр куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази ахборот-ресурс маркази негизида Инсон ҳуқуқлари уйининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар берди Gazeta.uz.
Хабарда таъкидланишича, янги маърифат маркази президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган.
«Инсон ҳуқуқлари уйи» — инсон ҳуқуқлари бўйича фаолиятни кучайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган ихтисослаштирилган платформа, яъни «инсон ҳуқуқлари маърифати майдони». Бу ерда, жумладан, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва миллий ҳужжатлар, илмий тадқиқотлар, шарҳлар ва таҳлилий ҳисоботларнинг замонавий кутубхонаси шакллантирилади.
Очилиш маросими икки муҳим сана — 8 декабр — Ўзбекистон Конституцияси куни ва 10 декабр — Халқаро инсон ҳуқуқлари куни доирасида ташкил этилди.
Тақдимотда 100 га яқин киши, жумладан, фаолияти инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади.
Мавзуга оид
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
15:20 / 06.01.2026
Ажримдан кейин эркак аёлни уй билан таъминлаши шартми? Қонун таҳлили
14:27 / 15.12.2025
Ўзбекистонда шаҳар аҳолисининг асосий қисми алоҳида уйларда яшайди
18:14 / 04.10.2025