Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
660 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Фото: Ўзэнергоинспекция
Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида фуқаро Х.К. “Меҳржон” МФЙда жойлашган новвойхонасида ерости ўтувчи табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олган.
“Ўзэнергоинспекция” хабар беришича, натижада новвойхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасига 660 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
19:41 / 03.05.2026
Ўзбекистонда жорий йилда 4,3 млрд кВт соат электр ва 2,8 млрд метр куб газни тежаш мақсад қилинди
11:12 / 21.04.2026