Жаҳон | 15:02
4156
7 дақиқада ўқилади

Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар

Чегаранинг икки томонидагилар ҳам ўз уйлари ўрнида харобалар устидан чиқмоқда.

26 ноябр куни кечқурун Исроил ва Ливан ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишув тузилгани эълон қилинганди. 13 бандни ўз ичига оладиган битимга кўра, Исроил 60 кун ичида ўз қўшинларини қўшни мамлакат жанубидан олиб чиқиши, «Ҳизбуллоҳ» кучлари Литани дарёсидан шимолга кетиши, жанубий чегарада уларнинг ўрнини Ливан хавфсизлик кучлари ва мунтазам армия эгаллаши лозим. Ливан жанубида яшовчи аҳоли сулҳ эълон қилинганидан кейин ўз уйларига қайтишни бошлади, уларнинг кўпчилиги уйлари ўрнида харобалар устидан чиқишган.

The New York Times нашрининг Planet Labs сунъий йўлдош тасвирлари таҳлилига асосланиб қилган ҳисоб-китобларига кўра, ноябр ойи бошигача Исроил мудофаа армияси Ливан ҳудудида мингдан ортиқ бинони йўқ қилган — асосан мамлакат жануби ва пойтахт Байрутнинг жанубий чеккасида. Мейс ал-Жабал ва Мҳабиб каби айрим қишлоқлар амалда ер юзидан супуриб ташланган. Исроил томони бу амалиётдан мақсад «Ҳизбуллоҳ»нинг ушбу қишлоқларда жойлаштирилган инфратузилмалари, қурол омборлари, плацдармлари ва туннелларини йўқ қилиш эканини маълум қилганди.

«Ҳизбуллоҳ» зарбалари оқибатида Исроил томонида ҳам вайронгарчиликлар юзага келган, аммо ҳозирча маҳаллий аҳолининг кўпчилиги сулҳ бузилиши ва ҳарбий ҳаракатлар қайтадан бошланишидан чўчиб, уйларига қайтишга шошилмаяпти. Қуйида сўнгги ойлардаги ҳарбий ҳаракатлар чегаранинг икки томонида қандай излар қолдиргани акс этган суратлар.

Ливан

Ливан жанубидаги Набатия шаҳридаги офис биноларидан бирида портлаш оқибатида чанг билан қопланган фотокамера
Adnan Abidi / Reuters / Scanpix / LETA
Тирда исроилликлар зарбасига учраган уйлардан биридаги фотосурат
Adnan Abidi / Reuters / Scanpix / LETA
Ливан жанубига олиб борувчи шосседаги тирбандлик. Сулҳ эълон қилингач, Исроилнинг қуруқлик амалиёти бошланганида уйларини тарк этган минглаб ливанликлар ўз шаҳар ва қишлоқларига қайтишга ҳаракат қилмоқда
AFP / Scanpix / LETA
Ливанлик бола қушлари билан Мансуридаги назорат-ўтказиш пунктида уйга қайтиш учун рухсат кутмоқда
Hussein Malla / AP / Scanpix / LETA
Ливанлик оила мамлакат жанубидаги уйига қайтмоқда. Сурат Тир шаҳрида олинган
Hussein Malla / AP / Scanpix / LETA
Тир шаҳрида яшовчи 53 ёшли Самир Ҳассаб исроилликлар зарбаси оқибатида вайрон бўлган уйини кўздан кечирмоқда
Adnan Abidi / Reuters / Scanpix / LETA
Ливан жанубидаги Зибкин шаҳарчасида яшовчи Ася Атви 27 ноябр куни сулҳ эълон қилинганидан кейин уйига қайтган
Aziz Taher / Reuters / Scanpix / LETA
Ливан жанубидаги Дердгайя ибодатхонаси харобалари, бу жой бир ойча олдин исроилликлар авиазарбаси оқибатида вайрон бўлганди. Сурат 2024 йил 29 ноябр куни олинган
Mahmoud Zayyat / AFP / Scanpix / LETA
Таир Дебба қишлоғидаги масжид вайроналари устида харобалар остидан олиб чиқилган Қуръони карим нусхаларини кўтариб келаётган йигит. Маҳаллий аҳолининг аксари ислом динининг шиа мазҳабига эътиқод қилади, бу эса уларни Эронга яқинлаштиради. Ливанда эса суннийлар ҳам, друзлар ва христианлар ҳам кўпчиликни ташкил этади
Mahmoud Zayyat / AFP / Scanpix / LETA
Ливан жанубидаги Набатия шаҳри чеккасидаги Кфар Румман қишлоғида яшовчи кишилар ўз уйларига қайтган
Ousama Ayoub / Sipa Press / Scanpix / LETA
Кфар Румманда яшовчи киши ҳарбий ҳаракатлар чоғида шикастланган уйида ўз яқинлари фотосуратлари билан
Ousama Ayoub / Sipa Press / Scanpix / LETA
Ousama Ayoub / Sipa Press / Scanpix / LETA
Тирдаги вайронгарчилик, жанубий Ливан
Adnan Abidi / Reuters / Scanpix / LETA
Жанубий Ливандаги Исроил билан чегарадан икки километр масофада жойлашган Кфар-Кила қишлоғи
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA
Исроил ва Ливан чегарасидаги деворнинг Ливан томондан кўриниши
Stoyan Nenov / Reuters / Scanpix / LETA

Исроил 

Исроил-Ливан чегараси яқинида жойлашган фермадаги вайронгарчилик. Ҳудуд ўққа тутилиши оқибатида товуқхона тўлиқ ёниб кетган
Gil Eliyahu / Reuters / Scanpix / LETA
Исроил шимолида яшовчи фермер Рина Лагзиел ҳарбий амалиёт бошланишидан олдин ташлаб кетган уйини кўздан кечирмоқда ва сулҳдан кейин бу ерга қайтиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Shir Torem / Reuters / Scanpix / LETA
Исроил шимолидаги Эвен Менахэмда яшовчи фермер Рина Лагзиел ҳарбий амалиёт бошланганидан кейин ўз уйи ва экинларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. У сулҳдан кейин уйга қайтиш умидида янги пуансеттия экмоқда
Shir Torem / Reuters / Scanpix / LETA
Чегара яқинидаги Заретеда «Ҳизбуллоҳ» ракета зарбаларидан вайрон бўлган иссиқхона ўрнида ўтлаб юрган сигирлар
Shir Torem / Reuters / Scanpix / LETA
Исроилнинг энг шимолий шаҳри Метула «Ҳизбуллоҳ» ракеталарининг биринчи нишони ва энг кўп жабрланган аҳоли яшаш пунктларидан бири бўлган
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
Исроил шимолидаги Метула шаҳарчасида «Ҳизбуллоҳ» ракета зарбалари оқибатида юзага келган вайронгарчиликлар. Тасвир Исроил ҳукумати хорижлик журналистлар учун ташкиллаштирган пресс-турда олинган
Jalaa Marey / AFP / Scanpix / LETA
Кирят-Шмонда «Ҳизбуллоҳ» ракета зарбаси оқибатида қисман шикастланган уйдан буюмларни олиб чиқаётган аскар
Amir Levy / Getty Images
Авивим посёлкасидаги синагог яқинида Ливан зарбалари оқибатида ёниб кетган автомобиллар
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Тарбиячи Шуламит Лагзиел Исроилнинг Ливандаги ҳарбий амалиёти чоғида вақтинча ёпилган болалар боғчасини айланиб чиқмоқда. Боғча ўт очишни тўхтатиш режимидан кейин фаолиятини тиклаши мумкин
Shir Torem / Reuters / Scanpix / LETA
Исроил ва Ливан чегараси яқинида жойлашган Галилейдаги Авивим қишлоғида шикастланган уй
Ohad Zwigenberg / AP / Scanpix / LETA
Манарада яшовчи Орна Вайнберг кибуца ошхонасидаги вайронгарчиликни кўздан кечирмоқда
Leo Correa / AP Photo / Scanpix / LETA
Исроил шимолидаги Манара кибуцида яшовчи киши Ливан томонидан ўққа тутилган уйни кўздан кечирмоқда
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Манара кибуцида Ливан ракетасидан шикастланган уйлардан бири
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Манара кибуцида яшовчи Наор Шамия вайронгарчиликни кўздан кечирмоқда
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Манара кибуцидаги уйлардан бирининг олдида ўрнатилган тиканли сим
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид